“Онкология ва нур ташхиси” кафедраси тарихи.

Нур ташхиси кафедраси 1920 йилда ташкил этилган.

Биринчи кафедра мудири- Сергей Андреевич Молчанов (1886- 1963 йй.)- тиббиёт фанлар номзоди, профессор. 1911 йилда Казань шахри Дорилунуни Медицина факультетини тугатган. 1923 йилда тиббиёт фанлар номзодлик диссертациясини химоя килган. 50 ортик босма ишлар чиказган, асосоан тография ва махаллий патология буйича. Тери ва ички аъзолар лейшманиозида рентген нурлари билан даволашни ишлаб чикган. Турли касалликларни кузгалтирадиган турли инфекцон агентларга рентген нурларни таъсирини урганган. Охирги йилларда рентген томография муаммолари устида куп ишлаган, ва биринчилар орасида томографияни клиникада куллаган. 5 фанлар доктори ва 5 тиббиет фанлар номзоди тайёрлаган. 1937-1938 йй.да – Педиатрик факультети декани булиб ишлаган.

Бу йилларда кафедра кошида Б.Н.Калмыков, М.Н.Кочергина, Д.Н.Максумов, Д.М.Абдурасулов, Ш.И.Абрамов, А.А.Аджимоллаев, И.П.Сопильняк, И.Н.Краснощеков, Б.А.Кирилов, М.Ф.Приходько.

1962- 1997 йилларда кафедра мудири булиб Джалал Насирович Максумов ишлаган (1920- 1999)- тиббиёт фанлар доктори, профессор, Узбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Узбекистонда хизмат курсатган фан арбоби. Улуг Ватан уруши катнашчиси. Д.Н.Максумов 1942 йилда 1 ТошДавМИни тугатган. 1948 йилда номзодлик диссертацияна химоялаган. 1952 йилда докторлик диссертацияни химоялаган. Ошкозонни усма касалликлари ретген ташхисини мунтазам ишлаб чикган. Охирги йилларда упка майдонида шарсимон сояларни дифференциал ташхиси устида куп ишлаган. Нур ташхиси буйича узбек тилида чикган охирги укув кулланмани авторларидан бири булган. Куп вакт давомида Узбекистон рентгенологлар хайятини раиси булган. Узбекистон Республикаси ССВ УМКни раиси булиб ишлаган. 3 тиббиёт фанлар доктори ва 20 тиббиёт фанлар номзоди таёрлаган.

1966 йилда рентгенологик хизматни кайта узгартилиши утказилан хамда кафедра рахбарлиги марказлаштирилган. Шу вактда 15 янги рентген хона очилган, улар янги асбоб-ускуналар билан таъминланган (ангиография, ангиокардиография, спланоренография ва бошк.). Бу йиллари кафедра кошида Т.И.Орлова, А.И.Дранникова, А.К.Ходжиметовлар ишлаган. 1990 йилда кафедра базасида янги сцинтиография булими очилган ва 1996 йилгача гамма-камера ишлаган.

1997 йилдан кафедрани тиббиёт фанлар доктори, профессор Ходжибеков Марат Худайкулович бошкаради. Профессор М.Х. Ходжибеков 1942 йилда тугилган. 1965 йилда Андижон Медицина Институтини тугатган. 1971 йилда тиббиёт фанлар номзодлик диссертациясини йуклаган. 1985 йилда Москва шахрида йурак тугма нуксонларини ангиография ёрдамида даволаш тугрисида докторлик диссертацияни йуклаган. М.Х.Ходжибеков патологик жараёнларни радионуклид ва ультратовуш ташхиси бйуича 100дан ортик ёзма ишни автори. 1 тиббиёт фанлар доктори ва 22 тиббиёт фанлар номзоди таёрлаган. 1980-1990 йилларда РУ ССВ УМКни раиси. 1990-1999 йилларда институт илмий ишлари буйича проректор. 1999 йилдан согликни саклаш вазирини уринбосари.

1998 йилда кафедра кошида замонавий Siemens фирмаси ишлаб чикган «Magnetom Open Viva» магнит резонанс томографи урнатилган. Охирги вактда кафедрани илмий йуланиши бу- суяк-бугин системаси касалликларини турли замонавий нур ташхиси усуллари билан урганишдан иборат.

Кафедрада куп йиллик илмий, укув, кадрлар тайёрлаш ва амалий ананалар сакланиб келмокда. Хозирги кунда кафедра ходимлари тизза бугими касалликларини янги визуализация усуллари устида, чанок-сон бугими дегенератив касалликларини янги визуализация усуллари, кулл ва кафт бугимлари касалликларини ультрасонографик ва магнит-резонанс ташхиси, бурун атрофидаги бушликлари касалликларини ультраснографик ва мангит-резонанс ташхиси устидан илмий ва амалий иш олиб борилмокда. Юқори жағ бугими касалликларини комплекс ташхиси ва куз косаси касалликларини ташхиси буйича номзодлик диссертациялар химоя килинди.

2000 йилдан кафедра асосида «Клиник радиология» буйича 3 йиллик магистратура очилган.

2000 йилдан кафедра базасида «тиббий радиология» йуналиши буйича магистратура очилди.

2002 йилда кафедрада «Сонография ва МРТ пастки жаг-чакка бугими патологияларини аниклашдаги ахамияти» мавзуида кандидатлик диссертацияси химоя килинди.

2003 йилда кафедрада «Куз соккаси касалликлари комплекс нур ташхиси» мавзуида кандидатлик диссертацияси химоя килинди.

2004 йилда кафедрада «Гаймор бушликлари яллигланиш касалликларида сонографиянинг роли», «Тос-чанок бугими дегенератив-дистрофик касалликларида сонография ва МРТ нинг роли», «Ревматоид артритда кул панжаси бугимлари сонография ва МРТ си».

2005 йилда биринчи ва иккинчи тиббиет институтлари базасида Тошкент Тиббиет Академияси тузилди. Хозирги кунда кафедра онкология курси билан бирлаштирилган ва 3 та базадан иборат – РОИМ (Республика онкология илмий маркази), ТошШОД (шахар онкологик диспансери) ва ТМА 3-клиникаси.

2005 йилдан 2012 йилгача кафедра мудири проф. Ходжибеков М.Х бўлган. Унинг рахбарлигида бир нечта кандидатлик диссертациялари химоя килинди ва хозирги кунда нур ташхиси усулларининг стоматологияда кулланилиши йуналиши буйича илмий изланишлар олиб борилмокда. 2012 йилдан хозирги кунгача кафедра мудирилиги проф. Атаханова Н.Э томонидан амалга оширилмоқда. Шу билан бирга магистратура онкология йуналаши директори хисобланади. Магистратура талабаларига кафедра ассистентларидан Л.Т. Газиев, М.С Худаёров, А.Ж. Каххаров, Д.М. Алмурадова и О.Н.Абдурахимов таълим бериб келмоқда. Бакалавриат талабаларига эса асс. У.М. Курбанкуловым ва Н.Н. Захировалар таълим бермоқда.

Даволаш ва ОМХ факултети худуди РОИМда жойлашган ва ўқув ишлари бўйича маъсул бўлиб д.м.н., проф. М.Д. Джураев хисобланади. Ушбу худудда т.ф.н. С.С. Мирзараимова, т.ф.н., катта ўқитувчи Ф.Ш Файзиев, асс. М. Маллаев, асс. М. Норбекова, асс. З. Холдорова ва ўриндошлик бўйича д.м.н., проф. С.Б Абдужаббаров талабаларга таълим бериб келишмоқда. Айнан шу худудда даволаш ва тиббий-педагогика факультети IV талабаларига таълим берадиган нур ташхиси кафедраси худуди мавжуд бўлиб, уларга ассистентлар М.Х. Исмаилова, Г. Рахманова ва Х.М. Матюсуповлар таълим бермоқда.

Тошкент давлат тиббий стоматология институти худудида нур ташхиси кафедраси магистратура ва ординатура талабаларига таълим бериш базаси жойлашган. Ўқув ишларига маъсул ва кафедра директори вазифасини проф. М.Х. Хаджибеков олиб бормоқда. Ўқув ишлари ассистенлар к.м.н. Б.Р.Ахмедов., Р.Файзуллаев , Н.Акромова., Г.Хайдаровалар томонидан амалга оширилмоқда.

Кафедрада таьлим беришда инновацион технологияларни қўллаш буйича ўкув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилган бўлиб, хозирда уларни янада ислоҳ қилиш йўлидан борилмоқда.

***

Ўзбекистонда радиологияни ривожланиш боскичлари:

1910 йил  – илк рентген кабинетининг Тошкент харбий госпиталида очилиш маросими.

1921 йил- Туркистон давлат университетини  тиббиет факультетини рентгенология кафедраси ва  рентен булими барпо этилиши ва хозирги даврда Тошкент тиббиет академияси 3 клиникаси деб номланиши.

 

1937 йил- Узбекистон рентгенологлар ва радиологлар илмий уюшмасини ташкил этилиши.

Профессор Молчанов Сергей Андреевич, юксак махорат сохиби булиб, Узбекистонда  рентгенология ва нур билан даволаш  бу инсоннинг номи билан боглик булиб, у бу кафедранинг ташкил этилишида фаол иштирок этди.

Профессор Молчанов С.А. рентгенология ва радиология 1963 йилгача кафедрасининг  мудири эди.

1963 йилдан 2000 йилгача Молчанов С.А нинг шогирди  академик Максумов Жалол Носирович радиологлар уюшмасига мудирлик килди . Д.Н. Максумов тиббий йуналишдаги илмий кадрларни тайерлаш ва радиологияни ривожланишида катта ахамиятга эга инсон  булди.

Бугунги кунда биз устоз шогирд мактаби намояндалари Абдурасулов Жура Мажидовича, академик Муратхаджаев Нариман Кадиров, профессор Адамов Николай Тиграновна, профессор Мирганиев Шахобиддин Мирганиевичларни  профессор Шакиров Эдуард Адылович ва бошка тарихий шахсларни ва хозирги кун радиологлар асосчиларини шараф билан едга оламиз.

1998 йил Узбекистон Республикаси Президенти  Ислом Абдуганиевич Каримов томонидан Узбекистон Республикасида согликни саклаш тизимини кайта шакллантириш тугрисидаги карорни кабул килиниши асосий вокеалардан бири булди.

 

Шу пайтдан бошлаб согликни саклаш тизимида моддий-техник базани шакллантириш, шунингдек янги прогрессив радиологик технологияларни Согликни саклаш уюшмаларида хар кунги амалиетга тадбик этиш, айникса Республика махсус марказларидаги  райондаги звенолардан бошлаб рентген тизимларин ракамли технологиялар билан таъминлаш, марказий туман касалхоналарини компьютер ва магнит резонанс томографи билан таяминлаш асосий вазифалардан булиб келди.

Давлат томонидан тезкор тиббий марказларни, болалар ва тугрукни кабул килиб олиш, туман касалхоналарини, тумандаги куп йуналишли марказларни, Респулика махсус марказларини, клиник тиббий олийгохларни , онкологик ва силга карши муассасаларни барпо этиш учун катта маблаг сарф этилди.

Хозирги кунда радиологик текширувлар бизнинг халкимиз учун катта ахамиятга эга.

Шу жумладан ракамли рентгенография ва флюрография, мультикесмали

( 256 кесмали).

Компьтер томография, магнит майдони кучланиши  1,5 дан 3,0 теслогача  магнит-резонанс томография, ультратовуш текширувлар, бир фотон эмиссион томография, чизикли тезлаштирувчи кобальт -60.

Рентгеноваскуляр усуллар коронар ангиопластика, стентлаш, вальвулопластика ва юрак тусикларини ва бошка итервенцион радиологик аралашувлар.

Радиолог мутахассисларни тайерлаш врачларни клиник ординатура и магистратурада тиббиет олийгохларини ва Врачлар малакасини ошириш институтида амалга оширилади шунингдек бу ерда узок регионлардан келган радиологларни, врачларни малакасини ошириш буйича хам чора тадбирлар амалга оширилади.

 

Замонавий информацион технологияларни прогрессив даволаш методларини куллаш беморларни тахлил килиш ва мухокама килиш куп кулланади.

Технологиялар доимий семинарларда ва лекцияларда мухокама килинади.

Ургатиш ва ва врачларни малакасини ошириш чет элларда хар хил укув курсларини ва укув программаларини ва университетларида Австрия Германия, Турция, Корея, Чехия каби шахарларда амалга ошириш оркали  кенг кулланилади

Шунингдек Узбекистон Радиологлар уюшмаси томонидан фаол Европа радиологлар уюшмаси билан хамкорлик килиш, Осие-океан радиологлар уюшмаси, Россия, Козогистон, Санкт-Петербург  Европа осие радиологлар уюшмаси билан турли якин алокаларни йулга куйишга катта ахамият берилмокда.

Укитиш программалари, илмий конгрессларда маълумот алмашиш, илмий конгресслар ва конференцияларда иштирок этиш доимий асосда амалга оширилади.

Ҳозирги кунда Узбекистон  радиологлар уюшмаси рентгенолог, радиолглар ва ультратовуш мутахассисларини уз ичига олади.

Уларнинг вакилларига Икрамов Адхам Ильхамович ажойиб ташкилотчи мутахассис, профессор Фазылов Акром Акмалович ультратовуш текширувини  асосчиси, профессор Исамухамедова Мухарам Ахадовна ва профессор Зуфаров Миржамол Мирумарович радиологлар уюшмаси раиси профессор Ходжибеков Марат Худайкулович, чет эллик хамколардан Rainer Rienmueller (Австрия), профессор Тютин Леонид Аврамович (Россия), Профессор Раушан Ибжнановна (Козогистон) киради.