8-Март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан барча мўтабар онахонларимизни, опа-сингилларимизни чин юракдан муборакбод этамиз! Байрамингиз қутлуғ бўлсин! 

Аёл – борлиқ кўзгуси. Унинг гўзаллиги оламни чароғон этади, чунки унинг нияти   пок, ўзи пок. Шу боис  уни авайлаб-асраган юртнинг келажагини порлоқ деб нақл қилишади. Шу маънода, буни Ўзбекистонимизга ва унинг бири-биридан латофатли, оқила  ўзбек аёлларига нисбат қилсак, хато бўлмайди.Бу бежиз эмас.  Истиқлол туфайли меҳнатда бахти очилган аёллар жуда кўп. Уларнинг орасида қанчадан-қанча ҳунарманд онахонлар, чевар опалар, фермер аёллар, турли-туман касб соҳибалари бор.

Давлатимизнинг юксак унвонларию нишонларига сазовор бўлган фидойи ва меҳнаткаш, элим деб, юртим деб ёниб яшаётган аёлларимизнинг саноғига етиб бўлмайди. Баъзан ана шундай  қалб соҳибалари даврасида ўзимни қўярга жой тополмайман. Уларга таъзим қилгим, раҳмат айтгим келаверади. Хотин қизларимизни 8 март билан табриклаймиз!!!

Маълумотларга кўра, “аёл» арабча сўз бўлиб, “оила» сўзи билан ўзакдошдир. Бироқ 8-Мартга нисбатан “аёл» сўзи эмас, балки “хотин-қизлар» деган сўз кенг қўлланилади.

1910-йили Копенгагенда ўтган халқаро конферентсияда 8-март кунини халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонлаш таклифи кўтарилди. Шундан сўнг кўпгина мамлакат аёлларининг жамиятда фаоллашуви бошланади. Улар меҳнат ҳуқуқи ва ҳурматига эга бўлиш, камбағалликка қарши кураш ҳамда тинчлик учун кураш олиб борадилар.

Россияда эса, халқаро хотин-қизлар куни биринчи марта 1913-йили Петербург шаҳрида байрам қилинди. Россия Думасига аёллар муаммоси бўйича ариза берилди ва ҳукумат аъзолари 1913-йил 2-март куни бир ярим минг аҳолини йиғиб, бу масалани ҳал этишга рухсат берди. Унда аёлларнинг сайлаш ҳуқуқи, оналикни давлат томонидан таъминлаш ва муҳофаза қилиш масалалари кўриб чиқилди.

8-март халқаро хотин-қизлар куни 1965-йилдан бошлаб дам олиш куни деб белгиланди. Шу кунда ҳукумат тантанали тадбирларда аёлларга нисбатан давлат сиёсатининг амалга ошираётган ишлари тўғрисида ҳисобот берарди. Аста-секин халқаро хотин-қизлар куни аёлларнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилганликлари учун эмас, балки уларни қадрлаш, ҳурмат қилиш ва эъзозлаш куни сифатида нишонлана бошланди.

Собиқ шўро иттифоқи барҳам топгач, 8 март — халқаро хотин-қизлар байрами МДҲ давлатлари: Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Белоруссия ва Ўзбекистонда ҳам байрам қилина бошлади.

8-Март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан барча мўтабар онахонларимизни, опа-сингилларимизни чин юракдан муборакбод этамиз! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.