05.05.2017йил Онкология  ва нур ташхиси кафедрасининг 2 курс магистратура талабалари билан «ХОТИРА МАЙДОНИ» га ташриф буюришди.

Хотира – ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр – инсонни улуғлайди, жамиятни безайди. Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассам. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан чуқур жой олди. Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, элу юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди.
Нуронийларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳаётини мазмунли қилиш, кўнглини кўтариш йўлида амалга ошириб келинаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан уларни ижтимоий ҳимоялаш кўлами янада кенгайди. Хусусан, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари йилига бир марта санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бепул даволаниш имкониятига эга бўлди.
Агар урушдан олдин Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5 миллиондан кўпроғи жангларда қатнашган. Ёки ўша пайтдаги халқимизнинг тахминан учдан бир қисми қўлига қурол олиб, жангу жадалларда иштирок этган, қонини тўккан.

Ўша ёвуз урушда 500 мингга яқин юртдошларимиз ҳалок бўлган, қанча одам бедарак кетган, қанча-қанча инсонлар майиб-мажруҳ бўлиб қайтган.

«Шунинг учун ҳам урушда ҳалок бўлганларнинг, урушдан қайтмаганларнинг номларини пойтахт марказида ва жойларда барпо этилган Хотира майдонларида олтин ҳарфлар билан муҳрлаб қўйиб, бундан 16 йил олдин 9 май санасига Хотира ва қадрлаш куни деб ном берганимиз нақадар тўғри бўлганини бугун ҳаётнинг ўзи яна бир бор тасдиқлаб бермоқда»

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.