Халқимизнинг минг йиллик орзу-умидлари, ғурури ва ор-номусини ўзида мужассам этган ушбу фармон мана 18 йилдирки амалда ўз ижросини ва исботини топиб келаётгани бугунги кунда хеч кимга сир эмас.
Тошкент шаҳар онкология диспансери мажлислар залида 06.05.2017 куни 9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов 1999 йилнинг 2 мартида ПФ-2243-сонли “9 майни хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекар экан, фармонда кўзда тутилган асосий мақсад: Уруш фаҳрийлари, иштирокчилари ва урушда Қурбон бўлганларнинг оилаларидан тушаётган кўплаб илтимосномаларни, халқимизнинг, жамоат ташкилотларининг билдираётган хоҳиш-иродасини инобатга олиб, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлганларнинг, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш муҳимлигини назарда тутган ҳолда, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган барча кишиларнинг ҳурматини жойига қўйишдан иборат бўлди.
Халқимизнинг минг йиллик орзу-умидлари, ғурури ва ор-номусини ўзида мужассам этган ушбу фармон мана 18 йилдирки амалда ўз ижросини ва исботини топиб келаётгани бугунги кунда хеч кимга сир эмас.
Хотира шундай руҳий-маънавий қудратки, у инсоннинг инсонлигини англатувчи, уни ўтмиш ва истиқбол билан боғлаб турувчи буюк қадрият, илоҳий қудратдир. Хотирлаш — халқ манфаати учун курашган, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган кишиларни эслашдир. У оламдан ўтган аждодларни эслашгина эмас, асрлар мобайнида Ватан учун курашда ҳалок бўлганлар хотирасини ҳурматлаш ҳамдир.
Халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват ва ҳиммат барча байрамларимиз сингари “Хотира ва қадрлаш куни” мисолида ҳам ёрқин намоён бўлади.
Шунинг учун “Хотира ва қадрлаш куни” тадбирлари ёшлар тарбиясида ўрни ва роли беқиёским, унинг замирида:
- ёшлар аждодларимиз тарихи, матонати, босиб ўтган мардонавор йўллари, қаҳрамонликлари ҳақида билишлари, шу азиз диёр улардан бизга мерос эканлиги, ворис сифатида уларнинг савобли ишларини давом эттириш, жамиятнинг ривожланишида юксак масъулият ёшларнинг зиммасида эканлигини чуқур англаш;
- эл-юртимиз тақдирига дахлдор бўлган тарихий адолатни тиклаш, халқимиз ва миллатимизнинг яқин ўтмишдаги ёпиқ саҳифаларини тўла очиб бериш;
- арихий воқеалардан сабоқ чиқариб, бугунги ва келажак ҳаётимизга онгли қарашни шакллантириш;
- ёшларга фашизм ва неофашизм ғояларининг умумбашарий қадриятлар, миллий урф-одатлар ва анъаналар кушандаси эканлигини тушунтириш ва англатиш;
- униб-ўсиб келаётган ўқувчи-ёшларнинг онгу шуурида тарихий адолатга ишонч ва инсонийлик фазилатларини қарор топтириш, уларнинг маънавий оламини кенгайтириш;
- бегуноҳ қурбон бўлган инсонлар хотирасини абадийлаштириш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз эканлигини англатиш каби эзгу ғоялар ётади.