11.05.2017й куни ректорат мажлислар залида кафедрамиз бошчилигида 2017 йил ХАЛК БИЛАН МУЛОКОТ ЙИЛИГА БАГИШЛАБ УТКАЗИЛГАН «диний экстремизм ва терроризмга карши кураш» номли маъруза ташкил этилди.
Бугунги кунда бизнинг минтақамиз, шу ҳудудда жойлашган мамлакатларни, демократик, ҳуқуқий, дунёвий тараққиёт йўлидан қайтаришга уринаётган турли хил экстремистик кучлар ва марказларнинг бу ердаги хавфсизликка раҳна солиш учун кўз тиккан жойи бўлиб қолмоқда. Бу ёвуз кучлар диний экстремизм ва халқаро террорчиликни минтақамизга ёйишга уринаётгани шундан далолат беради.
Ислом Каримов
Маълумки, дин ҳамиша инсонларни яхшиликка, эзгу мақсадларга чорлаган. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ислом дини бу ота – боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир. Шу боис кейинги даврда мусулмонларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан устакорлик билан фойдаланиб, диний экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида амалга оширилаётган жиноятлар уларнинг ҳақиқий қиёфасини намоён этмоқда. Экстремистлар ва террористларнинг ғайри инсоний ва ғайри диний ҳаракатлари бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга, ҳақиқий диний қадриятларни уларниинг сохта ва ўта ғаразли талқинларидан кескин фарқлашга ёрдам берадиган билимларни эгаллашга ундайди.
Шунингдек, терроризмнинг бугунги кунда ўта хавфли сиёсий ҳодисага айланиб бораётганлиги бир томондан, икиинчи томондан эса унинг диний экстремизм билан чирмашиб кетиш жараёнининг кучайиши, унга қарши курашнинг ягона, янги тизимини шакллантиришни тақазо қилмоқда.
Шу боис мазкур илмий–услубий қўлланмада террористларнинг мақсади ва ҳаракат услублари, халқаро терроризмнинг намоён бўлиш шакл-лари, ҳаракат йўналишлари ҳамда диний экстремизм жараёнлари тўғрисида фикр юритилган. Шунингдек, диний экстремизм ва терроризмнинг Марказий Осиё минтақасида намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ғайри инсоний, ғайри диний ҳаракатларга қарши курашнинг халқаро сиёсий–ҳуқуқий асослари яратишганлигининг аҳамияти очиб берилган.
Диний экстремизм ва халқаро терроризмни бартараф қилиш амалиётида “Ўзбекистон омили”нинг ўрни, жумладан Юртбошимизнинг халқаро миқёсда ўтказилган анжуманларда, МДҲ давлатлари бошлиқ-ларининг олий даражадаги саммитларида, Марказий Осиё давлатларининг Душанбе ва Бишкек учрашувларидаги ташаббускорлиги омил сифатида муҳим аҳамиятни касб этаётганлиги, Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида 2000 йил 15-декабрда “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” Қонун қабул қилинганлигининг аҳамияти таҳлил қилинган.
Услубий қўлланмада диний экстремизм ва тероризмга қарши курашнинг самарадорлигини оширишда маданий-маърифий тадбирларнинг ўрни, фуқароларда, жумладан ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг йўналишлари ва усуллари ва воситаларининг амалий аҳамияти тўғрисида фикрлар берилган.
Услубий қўлланмадан дунёвий ва диний илмларга оид тушунчалар изоҳи ҳамда эзгулик ва ёвузлик тўғрисидаги буюк мутафаккирлар ва сиёсий арбобларнинг ибораларидан намуналар келтирилган.
Ўйлаймизки, мамлакатимизда ижтимоий–сиёсий барқарорликни, хавфсизликни таъминлашда ва мутаассиб ғояларга қарши фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда дин соҳасидаги чуқур илмий-ликка, демократик тамойилларга асосланган давлат сиёсатининг кенг қамровли роли янада кучайиб боради. Шубҳасиз бу жараён халқимизнинг келажакка бўлган ишончини, эътиқодини, ўзи танлаб олган демократик тараққиёт йўлида ташлаётган ҳар бир қадамини мустаҳкамлашга самарали таъсир этади.
Модомики, жаҳонда жумладан, Марказий Осиёдаги халқларнинг мустақиллиги, эркинлиги урф-одатлари ва бойликларига таҳдид соладиган ва ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган ғайри инсоний кучлар мавжуд экан, бугунги кунда вояга етаётган фарзандларимиз-ёшларни кучли мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида тарбиялаш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолаверади.
«Биз ҳам фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур»
Ислом Каримов
1. Терроризм тушунчаси: мақсади, услублари ва унга қарши курашнинг зарурлиги
Дарҳақиқат, бугунги кунда юзага келаётган таҳликали вазиятни, айниқса диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига солаётган таҳдидини тўғри баҳоланмаслик ва уларга қарши курашни кучайтириш зарурлигини тўғри ва ўз вақтида англаб етмаслик катта зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш масаласи бутун инсониятнинг олдида турган стратегик вазифалардан бирига айланди. Террористик ҳаракатга қарши самарали кураш олиб боришдан олдин бу реакцион халқаро кучнинг ўзига хос жиҳатларини яхши билиб олишимиз ўта муҳимдир.
Терроризм тушунчаси. Терроризм лотинчада “teror” сўзидан олинган бўлиб беқарорликни келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларига ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир. Террорчилик ҳаракатлари даврлар ўтиши билан, бугунги кунга келиб, бутун башариятнинг муаммосига айланди. Террорчилик ҳаракатлари кўп йиллар давомида турли жойларда аҳолининг онгини заҳарлаш орқали ҳокимиятни қўлга киритишга уриниб келган.
“Терроризм-бу сиёсий кураш методларидан бири бўлиб, чекланмаган, ҳарбий ҳаракатлар билан алоқадор бўлмаган ўз мақсадларига жисмоний зўравонлик орқали эришишга қаратилган ҳаракатдир”. Масалан: давлат раҳбарини, сиёсий лидерни, ҳарбий ва оддий фуқароларни, автобус ва самолётларни олиб кетиш, гаровда тутиш каби ҳолатлар Д.Кеннеди, И.Ганди, Р.Ганди, У.Пальме каби арбобларга қилинган кўплаб суиқасдлар. Терроризмда ягона кўриниш йўқ. У хилма-хил шакл ва кўринишларда олиб борилади. Масалан: давлат, муқобил, консерватив ёки инқилобий, диний, миллий.
Терроризмнинг тарихий ва ҳозирги замон кўринишлари ўртасида катта тафоввуд мавжуд. Терроризм биринчи навбатда сиёсий курашнинг “террорчилик” теракт шаклини қўллашга ҳаракат қилади.
Террорчилик ҳаракатига хос хусусиятлар:
• Террорчиларнинг “Зўрлик” давлатни қулатувчи ва ҳокимиятга эришишини осонлаштирувчи парокандаликка олиб келади” деган ғояга асосланиб ҳаракат қилиши;
• Ҳеч қандай уруш бўлмаётган, тинчлик ҳукмронлик қилаётган, жамиятда демократик институтлар фаолият кўрсатаётган бир шароитда муқобил усулларни атайин инкор этган ҳолда, сиёсий масалаларни зўрлик йўли билан амалга оширишга ҳаракат қилиши;
• Унинг муайян сиёсий мақсад ёки амалий натижаларга эмас, балки муайян шаклдаги хуруж натижасида одамлар орасида хавотирли шов-шувга эришиши.
Террорчилик ҳаракатларининг олиб борилиши услублари даврлар ўтиши билан ўзгариб келмоқда. Маълумки, террорчилик ҳаракати тарихининг илдизлари милоддан аввалги биринчи минг йиллик даврига бориб тақалади. Қадимги Рим, Қадимги Юнонистон давлатларида ҳокимиятни қўлга олиш мақсадида турли шаклларда террорчилик хуружлари бўлиб турган. Даврлар ўтиши билан экстремистлар ва террорчиларнинг давлат тўнтаришини амалга ошириш, жамиятда беқарорликни келтириб чиқариш йўлида қўллаган услублари ҳам ўзгариб турган. Бугунги кундаги террорчилик услублари анча кенгайиб бораётганлиги билан характерланади.
Ҳозирги замон терорчилик ҳаракатига хос хусусиятлар:
• Агар 1970 йилларда бирор шахс ёки сиёсий арбобга қарши уюштирилган террор амалиёти кўпроқ такрорланган бўлса, ҳозирги кунда жамоат жойларда, самолёт, автобус, поездларда портлашларни амалга ошириш орқали кўплаб гуноҳсиз одамларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган қўпорувчиликни амалга оширишга эътибор берилмоқда. Экспертларнинг фикрича бундай ғайри инсоний ҳаракатлар аввало қурбон бўлганлардан кўра, унинг гувоҳларига қаратилганлиги маълум бўлмоқда.
• ОАВларининг террорчиларни ўз мақсадларига эришишларида асосий қуролга айланиб бораётганлиги.
• Террорчилик ҳаракат жараёнларининг ОАВ орқали кенг ёритилиши ва омма онгида хавотирли акс-садо беришга интилишининг кучайтирилиши.
• Жамиятда овоза бўлишга интилиш, одамларда қўрқув ҳиссини уйғотиш билан террористлар ўз мақсадига эришмоқчи бўлишади.
• Одамларни гаровга олишнинг ҳам моҳиятдан ўзгариб бораётганлиги. Авваллари гаровга олишдан мақсад пул ундириш бўлган бўлса, эндиликда мамлакатда беқарорликни келтириб чиқариш орқали сиёсий мақсадларга эришишни кўзлаши.
Маълумки, ҳар қандай сиёсий ташкилот муайян мақсадни стратегик вазифа сифатида белгилаб олади ва амалиётда турли тактикаларни қўллаб мақсад сари ҳаракат қилади. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашмоқ учун энг аввало уларнинг мақсадлари тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлиш ўринлидир. Агар ўтмишда теракт (террорчилик) айрим мартабали йўл бошчиларни, давлат раҳбарларини йўқотишга қаратилган бўлса, ҳозирги даврдаги терактнинг объекти бирмунча кенгайиб бораётганлиги қуйидаги ҳолатлардан билиб олиш мумкин:
— ҳозирги замон тараққиёти учун, инсоният учун хавфли бўлган ҳаракатларнинг энг даҳшатлиси бу ҳалқаро терроризмнинг амалдаги ҳаракатидир.